09:46 / 03.10.2023
8964

Осиё ўйинлари, эшкак эшиш. Аёллар жуфтлик ва квартетда ҳам 2 та медал қўлга киритишди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларидаги сўнгги финал Ўзбекистонга бронза медаллари келтирди.

Фото: МОҚ

Байдаркада 500 метр масофада Шаҳризода Мавлонова, Арина Танатмишева, Екатерина Шубина ва Юлия Бозорова квартети маррага учинчи бўлиб етиб келди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Каноэда эса 200 метрга масофада Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб келди.

Велоспорт ва эшкакчилар жамоасининг муваффақиятларидан кейин Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 5-ўринга кўтарилган, Ҳиндистон фақат кумуш медаллар сони кўплиги эвазига олдинда жойлашган.

 

Ўзбекистон вакиллари кун давомида ҳам медаллар учун курашишади.

Top