Жондор туманида икки эркак танишининг уйида устачилик қилаётган пайтда ток уриши оқибатида вафот этди.
Жорий йилнинг 7 октябр куни соат 17:05 лар атрофида Бухоро вилояти Жондор туманида икки фуқаро ток уриши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар берди Gazeta.uz.
Туманнинг Баҳористон маҳалласида яшовчи фуқаролар — 34 ёшли Р.М. ҳамда 29 ёшли Б.Ш. қишлоқдоши С.А.нинг уйида устачилик қилаётган пайтида электр токи уриши оқибатида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.