23:38 / 10.10.2023
40855

Sony янги PlayStation 5 ни тақдим этди

У янада юпқароқ ва диск қабул қилгичи олинади.

Фото: Sony

Sony кутилмаганда PlayStation 5 янги версиясини эълон қилди — у ихчамроқ. Шунингдек, у дискли ва дисксиз версияларда ҳам мавжуд бўлади, лекин иккинчи ҳолатда махсус олинадиган диск қабул қилгични улаш мумкин бўлади.

Ўлчамлари бўйича янгиланган PS5 аввалгиларига қараганда тахминан 30 фоизга ихчамроқ. Вазни эса 18-24 фоизга енгилроқ. Диск қурилмасига эга модел ҳозир 3,2 кг вазнга эга.

Маҳсулдорлик нуқтаи назаридан ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Ушбу нозик версия аввалгиси каби кучли. Ўрнатилган хотира ҳажми - 1 ТБ.

Фото: Sony

Консоллар 2023 йил ноябр ойида сотувга чиқарилади. Ultra HD Blu-ray дискли версиянинг нархи 500 долларни, Digital версияси эса 450 долларни ташкил қилади. Диск қабул қилгични 80 долларга сотиб олиш мумкин.

Sony шунингдек, 30 долларлик янги вертикал стендни чиқаради, у консолнинг эски версияларига ҳам мос келади.

Top