09:13 / 23.10.2023
2970

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ, Франция ва Қатар элчилари билан алоҳида учрашув ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бир неча хорижий давлатларнинг элчилари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Орелия Бушез (Франция), Ҳасан Ҳамза Ҳошим (Қатар), Гусейн Гулиев (Озарбойжон), Жонатан Хеник (АҚШ) ва Агостино Пинна (Италия) билан учрашув ташкиллаштирилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг маълум қилишича, мулоқотлар чоғида мазкур мамлакатлар билан мустаҳкамланиб бораётган икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартиби кўриб чиқилган.

Иқтисодий алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинган. Олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар ҳам кўриб чиқилган.

Top