07:33 / 06.12.2023
5275

Орол денгизи ва Устюрт текислиги астротуризм учун дунёдаги энг яхши жой деб қайд этилди

Буюк Британиянинг Time out сайти дунёнинг турли бурчакларида цивилизациядан йироқ табиий ҳудудлардаги “Старгазинг” — юлдузларни кузатиш учун топ-10 туризм масканлар рўйхатини эълон қилди.

Фото: Shutterstock

Мақолада АҚШ, Чили, Янги Зеландия, Ҳиндистон давлатларининг туристик объектлари билан бир қаторда Қорақалпоғистоннинг асосий экотуризм объекти бўлмиш Устюрт текислиги ва Орол денгизи ҳам қайд этилган

Жумладан, денгизнинг қуриб бориши ва экологик офат оқибатлари билан курашишда экотуризмнинг алоҳида ўрни, бир неча йиллардан бери хорижий туристларга хизмат кўрсатиб келаётган “Бесқала” туристик корхонаси ҳамда Орол денгизи бўйидаги ўтовлар мажмуаси ҳақида сўз юритилган. 

Мақола сўнгида эса муаллиф ўз аудиториясига Оролбўйи ҳудудига тур буюртма қилиб денгизни бориш кўриш, ўтовлар мажмуасида бўлиш ва тунги вақтларда юлдузларни кузатишни таклиф этади.

Time out нашриёти 1968 йили ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда Буюк Британиянинг глобал медиа меҳмондўстлик бренди сифатида танилган нуфузли нашриёт ҳисобланади.

Top