Ўзбекистон | 11:56 / 26.12.2023
7565
1 дақиқада ўқилади

Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарор устидан апелляция бериш муддати қисқартирилди

Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция 1 сутка ичида кўрилади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

Маъмурий ишлар бўйича суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси киритилди.

Туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция  ёки кассация тартибида кўрилган ишлар Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши белгиланди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.

Апелляция барча материаллар келиб тушгандан 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция 1 сутка ичида кўрилади.

Мавзуга оид