17:18 / 01.01.2024
22403

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида яна мингдан ошиқ чақалоқ туғилди

Энг кўп туғилиш Фарғона, энг ками Навоий вилоятида қайд этилган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2024 йил 1 январ соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келди.

Уларнинг:

  • 540 нафари ўғил;
  • 503 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (160 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда қуйидаги ҳудудлар қайд этилган:

  • Самарқанд вилояти (127 нафар);
  • Қашқадарё вилояти (115 нафар);
  • Наманган вилояти (105 нафар);
  • Андижон  вилояти (97 нафар).

Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (11  нафар) ҳиссасига тўғри келди.

ССВ матбуот хизмати аниқлик киритишича, йилнинг биринчи кунида туғилганларнинг 12 нафари эгизакдир.

«Айни пайтда шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда», дейилади хабарда. 
 
Маълумот учун, мамлакатда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга 229 та туғуруқ комплексида ҳам жами 7 500 нафар тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Top