Жаҳон | 13:44 / 11.01.2024
6588
4 дақиқада ўқилади

Исроил Ғазо секторидаги геноцид бўйича айбловларни рад этиб чиқди

Ғазо секторида ҳамасчиларга қарши операция давомида Исроил тинч аҳолини ҳимоялаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда, деди Нетаняҳу БМТ судида ЖАРнинг даъвоси бўйича эшитувлар бошланишидан олдин.

Фото: EPA-EFE/ABIR SULTAN

Исроил Ғазо секторини узоқ вақт давомида эгаллаб олиб, у ердан тинч аҳолини қувиб чиқармоқчи эмас, деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ҳаагадаги БМТ Халқаро судида 11 январ, пайшанба куни очиладиган суд жараёнидан олдин. «Исроил Фаластин аҳолисига қарши эмас, ҳамасчиларга қарши курашмоқда ва биз буни халқаро қонунларга тўлиқ риоя этган ҳолда қиляпмиз», деди Нетаняҳу кеча тунда. 

Унинг сўзларига кўра, Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ғазо сектори тинч аҳолисига етказиладиган зарарни минималлаштириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда, ҲАМАС эса тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани иддао қилинди. Хусусан, Исроил ҳарбийлари тинч аҳолини жанговар ҳудудларни тарк этиш зарурлиги ҳақида доимо огоҳлантириб келгани айтилади. 

«Бизнинг мақсадимиз - Ғазо секторида ҳамасчиларни йўқ қилиш ва гаровдагиларни озод этиш. Бунга эришилгач, Ғазо сектори қуролсизлантирилади ва радикаллардан озод қилинади», - дея қўшимча қилди Исроил бош вазири. Унинг сўзларига кўра, бу исроилликлар ва фаластинликлар учун яхши келажак дегани. 

ЖАР БМТ судига даъво билан чиқди

ЖАР ҳукумати 2023 йил охирида Халқаро судга Исроилга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга мажбурловчи вақтинчалик буйруқ қабул қилишни талаб этди. Шу билан бирга, ЖАР Исроил томони Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги конвенцияни бузган бўлиши мумкинлигига ишора қилди. ЖАР президенти Сирил Рамапоса БМТ судига мурожаат қилиш мамлакатининг принципиал позицияси эканини таъкидлади.

Ноябр ойида ЖАР Туркия ва Лотин Америкаси давлатларидан кейин Исроилдан дипломатларини чақириб олди. «Биз Фаластин ҳудудларида болалар ва бегуноҳ тинч аҳолининг ўлдирилиши давом этаётганидан ниҳоятда хавотирдамиз ва Исроилнинг реакцияси жамоавий жазо эканига ишончимиз комил», деди ЖАР ташқи ишлар вазири Наледи Пандор. 

Исроил-Фаластин можароси

7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди. 

Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 23 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди