Бетоб шаҳар: Тошкент соғлом шаҳарга айлана оладими? — шаҳарсозлар билан суҳбат
Тошкентдаги палапартиш қурилишлар, яшилликнинг камайиши, инфратузилманинг ҳануз аҳоли учун мослашмагани яна катта оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Шаҳарсозлар агар шу тенденция давом этса, йирик соҳавий муаммолар юзага келишидан огоҳлантирмоқда. «Айни вақт шаҳарда катта табақалашув жараёни кетмоқда, яқин келажакда ўзига хос геттолар пайдо бўлади», – дейди шаҳарсоз Kun.uz билан суҳбатда.
Соғлом шаҳар ўзи қандай бўлади? У нима учун зарур, бу борада аҳолини қандай муаммолар қийнаётгани, уларнинг ечимлари бўйича Тошкент шаҳри мисолида Kun.uz шаҳарсозлар — Ҳусан Муқимов, Искандар Солиев ҳамда Бобур Сирожев билан суҳбатлашди.
– Бутун дунё учун «соғлом шаҳарлар» қуриш масаласи ўта долзарб бўлиб қолмоқда. Буни ҳатто ЖССТ ҳам бот-бот таъкидлаяпти. Ўзи «соғлом шаҳар» деганда нимани тушунасизлар ва уни қандай барпо қилиш керак деб ҳисоблайсизлар?
Ҳусан Муқимов: Шаҳарда соғлом муҳитни яратиш... Соғлом муҳит деганда фақат одамнинг физиологик жиҳатдан соғломлиги эмас, балки шаҳар ҳудудида муҳит соғломлигини яратиш ва унга интилиш ҳисобланади. Яъни нафақат ижтимоий, унда ҳар хил йўналишлар бор. Унинг ичига барқарор бўлиши, физиологик соғломлик, ижтимоий тенглик, ижтимоий соғломлик кириб кетади. Умумий олганда муҳит соғлом бўлиши керак.
Энг асосийси, бизда бу борада «мактаб», норматив ҳужжатларнинг базаси бўлган. Ҳалиям эски ҳужжатларни кўтарсак, уларнинг ҳаммаси турибди. Бизда орада қандайдир узилиш бўлгани ҳисобига бу тушунчани йўқотиб қўйдик. Фақат замонавий тенденциялардан орқада қолдик холос.
Замонавий тенденция бу – тўсиқсиз ҳудуд яратиш, йўлларда автомобиллар «парковка»сини тўғри ташкил қилиш, умуман ижтимоий тенглик. Собиқ совет даврини минг ёмонласак, у вақтда ижтимоий тенгликка ҳаракат қилинган. Китоблар, норматив-ҳужжатларда бу ҳаракат кўринган. Ҳозир эса бизда соғлом шаҳар барпо қилишнинг ижтимий масалалари бўйича бу тенглик йўқолиб кетяпти.
Тошкентга келганимга 20 кундан кўпроқ вақт ўтган бўлса, ҳамма тилга оладиган транспорт, тирбандлик муаммоларидан ҳам кўпроқ масалаларимиз бор. Яъни ижтимоий тенгсизлик, табақаланиш, ҳудудларда болалар майдончаси ўрни «парковка»га айланиб кетгани, жамоат жойларининг йўқлиги каби...
Бобур Сирожев: Соғлом шаҳарни шакллантириш принципларига қарасак, асосий принциплар барқарор шаҳарларда қўйилган принципларга деярли бирга-бир тўғри келади. Фақат бир қўшимча жиҳати бор: ижтимоий соғломлик бўлиши лозим. Бу аспект унга урғу бериладиган ёндашув саналади. Лекин шу барқарор шаҳарнинг ҳам асосий умумий жиҳатларига қарасангиз, СССР давридан кириб келган шаҳарсозлик норма ва қоидаларимиз (ШНК) бор, аслида унда ҳам кўп омиллар шундоқ ҳам белгиланган.
Масалан, юқори синф болалари учун таълим муассасалари яшаш жойидан 15 дақиқалик, бошланғич синф ёки боғча болалари учун 10 дақиқалик узоқ масофада жойлашмаган бўлиши эски ШНКда ҳам бор эди. Шунчаки хорижий давлатларда тизимлаштирилган ёндашув бўлмагани учун улар шундай концептларни ишлаб чиқиб, ундан фойдаланиб анча илгарилаб кетишган. Бизда бу нарса бироз тескарига бурилиб қолган. Ўзи аслини олганда соғлом шаҳар супер янгилик эмас. Лекин ҳозирги кунда жуда муҳим бўлган, ижтимоий соғломликка урғу берадиган концепт деб тушунаман.
Искандар Солиев: Агар макро даражада қарайдиган бўлсак, албатта, ҳудудларни тўғри ривожлантириш, ижтимоий жиҳатдан тўғри тақсимлаш соғлом шаҳар концепциясига тўғри келади. Микро даражада қарайдиган бўлсак, ҳудудларнинг қулайлик даражаси, яъни ҳаракатланишни узлуксиз таъминлаш соғлом шаҳар қуришнинг асосий талаби ҳисобланади.
– Ана энди мавзунинг ичига кирадиган бўлсак, дастлаб муҳим нуқталардан бири – табиат, яшиллик, экологияга тўхталиб ўтсак. Сўнгги вақтларда мамлакат ва айнан Тошкент мисолида ҳаво сифати, дарахтлар масаласига муносабатингиз қандай? Мораторий бўлишига қарамай нима сабаб яшиллик буткул йўқ қилиняпти, жараён шу тарзда кетаверса, шаҳарсозлик нуқтаи назаридан бизни қандай муаммолар кутяпти?
Бобур Сирожев: Соғлом шаҳар фақат яшилликни назарда тутмайди. Бу жараёнда соғлом жамиятнинг ҳам мулоқоти бўлиши керак. Мулоқот деганда фақат одамларнинг муносабати ҳам бўлиши лозим. Яъни давлат механизм яратиши, одамлар унга муносабатини билдириши керак. Аҳоли ўзи яшаётган ҳудудга бефарқ бўлиши керак эмас. Ҳозирда аниқ бир дарахтларни сақлаб қолишга ҳам механизмлар ишлаб чиқилади, лекин ишлаб чиқилгани билан унинг назорати халқда қолади. Ҳар бир индивидуал одам бефарқ бўлмасдан, дарахт ёнига арра билан келишдими, зудлик билан сўраши, маълумот олишга уриниши, шунга шароит яратадиган механизм ҳам ишлаб чиқиш керак.
Катта ҳудудларни ўраб олишган бўлса, одамлар ҳам катта зонани ўраб олишгани унинг ичида дарахтлар борлигини, кесишмоқчи эканини айтишади. Лекин майда майда қоидабузарликлар [экожиноятлар]га нисбатан ундай муносабат шаклланмаган.
Кичик бир қўшимча қиламан, режалар қилиняпти-ку, режани «режа» учун эмас, мақсадли кўрсаткичлар қўйилмаса, ҳар қандай режани қилгандан фойда йўқ. Биз саволни тўғри қўйсак, муаммони шунчаки ечиш учун эмас, уни [зарарини] камайтириш учун [ҳаракат қилардик]. Муаммони ечиш учун бир рўйхат чора-тадбирлар ишлаб чиқилади, лекин унинг қанчалик тўғри экани ҳам савол остида.
Ҳусан Муқимов: Тошкент шаҳри иқтисодий жиҳатдан одамларни ўзига тортгани ҳисобига шаҳарга оқим камаймайди. Лекин тушуниб етганлар, қурби етган одам «экологик миграция» қилиши мумкин. Лекин шаҳар ривожланиши тўхтамайди. Қандай ривожланиши эса бошқа савол.
Бу жараёнда бир гапни айтиш керак, шаҳарни зичлаштириш деганда, гапимизни ушлаб олиб, кўп қаватли уйларнинг ўртасидан яна битта уй қуришдан қочишимиз керак.
Бир шаҳарсоз ўз китобида: «зичлик билан аҳоли сони ортишининг фарқи бор»лиги ҳақида ёзган. Биз ҳам шу иккаласини фарқлашимиз керак. Яъни одамлар бир ҳудудда чумоли каби йиғилиб, бир-бирини танимаслик ҳолатигача бориши керакмас, деган фикр бор.
Саволингизга яна қайтадиган бўлсак, шаҳар шу йўсинда давом этадиган бўлса нима бўлади? Биз [бу жараёнда] қайсидир юқори нуқтага чиқамиз-да, одамлар англаб етишни бошлагач, кейин тушамиз. Лекин ўша нуқтагача бормаслигимиз учун олдиндан стратегиялар ишлаб чиқишимиз керак. Масалан, қурилишларни ҳам тўғри ташкил қилишимиз керак. Экологлар айтганидек, шамол оқимларини ўйлашимиз керак. Тошкентда осмонўпар бинолар кўпайиб кетибди, бундай бинолар қуришда ҳам унинг эни, соя тушиши ҳисобланиши, шамол оқимига тушишини инобатга олиш керак.
Яна нима қилиш керак? Яшилликни кўпайтириш керак, лекин буни тартибсиз экиш билан эмас, маълум стратегия билан ҳал қилиш лозим. Яъни қаерда нима экилиши, келишилган ҳолда ишлаб чиқилиши, шунингдек, яшил белбоғ қилиниши лозим. Уни катта ҳалқа йўлида эмас, Тошкент шаҳрининг ташқарисида қилишимиз керак.
Искандар Солиев: [Экологик муаммолар сабаб ҳам] Шаҳарнинг нотўғри ривожланиши давом этади, чунки тартибсизлик бошланаверади. Янги Тошкент ҳам кенгайишнинг бир қисми. Одамлар компакт шаҳарни тушунмаслиги, жой етишмаслиги оқибатида шаҳар кенгайишни бошлайди.
Интервюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилиш мумкин.
Дилшода Шомирзаева тайёрлади.
Тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов,
Монтаж устаси Низомиддин Тошпўлатов.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20
-
Германияда «катта коалиция» тузиш бўйича музокаралар бошланди
Жаҳон | 11:18
-
Айрим дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланади
Ўзбекистон | 10:46
-
«Газпром» Ғарб санкцияларидан энг катта зарар кўрган компания бўлди — Reuters
Жаҳон | 10:33
Мавзуга оид

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

14:39 / 13.03.2025
Тошкентда уч боласи билан тиланчилик қилиб юрган аёл қўлга олинди

21:27 / 12.03.2025
Тошкентда ҳаво тозалигини назорат қилувчи иккита станция ўрнатилди

16:46 / 12.03.2025