12:27 / 08.02.2024
12256

2023 йилда Uzcard вa Humo орқали пул ўтказмалари ҳажми 56 фоизга ошди

Ўтган йил давомида миллий тўлов тизимлари бўлган Uzcard вa Humo орқали амалга оширилган картадан картага пул (P2P) ўтказмалари 224,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 80,8 трлн сўмга ёки 56 фоизга кўп.

Фото: Kun.uz

2023 йилда тезкор тўлов тизимлари орқали амалга оширилган транзакциялар сони 2022 йилга нисбатан 78 фоизга, ҳажми 35 фоизга ошиб, мос равишда 31,4 млнтани ва 603,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

2023 йил давомида Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали амалга оширилган тўловларнинг 49,6 фоизи UzAuto Motors, 13,3 фоизи ғазначилик, 5,8 фоизи жисмоний шахслардан ундирилган солиқлар ва йиғимлар, 5,7 фоизи Мажбурий ижро бюроси учун амалга оширилган.

Ўтган йил давомида Uzcard вa Humo тўлов тизимлари орқали амалга оширилган картадан картага пул (P2P) ўтказмалари 224,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 80,8 трлн сўмга ёки 56 фоизга кўп.  

2023 йилдаги P2P тўловларининг 65,7 фоизи Uzcard ва 34,3 фоизи Humo ҳиссасига тўғри келиб, 2022 йилда тўлов тизимларининг улуши мос равишда 68,3 фоиз ва 31,7 фоиз бўлган.

Шунингдек, 2023 йилда QR-online ахборот тизими томонидан тадбиркорлик субъектларига тақдим қилинган QR кодлар сони 2022 йилга нисбатан 3 мингтага ортиб, 100,7 минг донага етган ва транзакциялар суммаси қарийб 2,5 баробарга ортиб, 137 млрд сўмдан 337 млрд сўмгача ошган. 

Top