09:46 / 20.02.2024
6688

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 62,6 млрд долларга етган

2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси қарийб 62,6 млрд АҚШ долларига етган. 

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 23,9 фоизга ошган.

Бунда: экспорт – 24,4 млрд (23,8 фоизга ошган), импорт – 38,1 млрд (24 фоизга ошган).

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,9 фоиз), Россия (15,8 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (5 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.

Top