10:00 / 02.03.2024
7679

Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Автомашина ҳайдовчисига нисбатан МЖТКнинг 128-5- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 29 феврал куни BYD русумли автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган  Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128-5- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

“Ҳайдовчи, унутманг, йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.

Top