12:49 / 04.03.2024
3089

Ўзбекистон январда мева-сабзавот маҳсулотларини асосан Россия ва Покистонга экспорт қилди

Январда 146,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

2024 йилнинг январ ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 75,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 146,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 мартага ёки 78,8 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (27,2 фоиз), Покистон (21,2 фоиз), Хитой (13,4 фоиз) ҳамда Қозоғистон (9,2 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январ ойида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 6,8 фоизини ташкил этган.

Top