14:31 / 01.04.2024
12417

Сенат раиси Бекободдаги фожиа юзасидан текширувни назоратга олди. 28 ёшли аёл ўлими зўравонлик натижасида рўй бергани айтилган

Турмуш ўртоғи томонидан мунтазам калтаклаб келинган аёл 5-қаватдан тушиб кетиб, вафот этгани хабар қилинганди. Сенат раиси Танзила Норбоева ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу ҳолат бўйича олиб бораётган ўрганиш жараёнларини ўз назоратига олди.

Фото: senat.uz

27 март куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 1996 йилда туғилган аёл кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этди. У турмуш ўртоғи томонидан мунтазам зўравонликка учраб келган. Воқеадан 15 кун аввал унга ҳимоя ордери берилган эди.

Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилишича, Сенат раиси Танзила Норбоева аёлнинг ўлими юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олиб бораётган терговга қадар текшириш жараёнларини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати Kun.uz мухбирига Бекободдаги бу вазият қўмита томонидан ўрганилаётгани, айни пайтда прокуратура ва ички ишлар тизимига сўров юборилганини маълум қилди.

Top