Жаҳон | 09:46 / 26.04.2024
10402
3 дақиқада ўқилади

Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди

Беларус раҳбари Россиянинг Ғарб ҳаракатларига жавобан ўзининг бутун ҳарбий арсеналидан фойдаланиши «апокалипсис»га олиб келишини айтди.

Фото: Reuters

Агар Россия Ғарбнинг ҳаракатларига жавобан бутун арсеналидан фойдаланса, «апокалипсис» юз беради. Бу ҳақда Беларус раҳбари Александр Лукашенко 25 апрел, пайшанба куни Умумбеларус халқ ассамблеяси (УХА)да сўзлаган нутқида маълум қилди.

«Агар вазият таҳдидли тарзда ривожланса - биринчи навбатда, улар Россиядаги ички вазият бўйича шуни исташяпти, - Россия ўзи эгалик қилувчи барча арсеналдан фойдаланади. Бу апокалипсис бўлади. Бунинг учун ҳаммаси тайёр», деди Лукашенко.

Унинг фикрича, Россия билан тўқнашув юз берган тақдирда Шимолий Атлантика алянси биринчи навбатда Беларус ҳудудига зарба беради, чунки Минск Россия ядро қуролини жойлаштирган. Бу ҳолатда, деб таҳдид қилди Лукашенко, душман «барча турдаги қуроллар билан биздан бир зумда жавоб олади, шу жумладан, Россия Федерациясидан ҳам. Биз ҳар қандай тажовузкорга тўлиқ қаршилик кўрсатишга ва унга зарар етказишга қатъий ҳаракат қиламиз». У Россия президенти Владимир Путиннинг яқинда Беларусга қилинган ҳужум Москва томонидан Россия Федерациясига қилинган ҳужум сифатида баҳоланиши ҳақидаги баёнотини эслатди.

Яқинда Путиннинг ўзи Россия ядровий доктринаси ядровий қуролдан фойдаланиш учун иккита эҳтимолий чегарани кўрсатишини таъкидлади: душманнинг биринчи ядровий зарбасига жавоб зарбаси ва «одатий қурол ишлатилса ҳам, Россиянинг давлат сифатида мавжудлиги таҳдид остида қолса».

Россия космосда ядро қуролини жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюцияни блоклади

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида коинотда қуролланиш пойгасига қарши резолюцияни блоклади. 24 апрел куни бўлиб ўтган овоз бериш чоғида Хавфсизлик кенгашига киритилган 15 давлатдан 13 таси ушбу ҳужжатни қабул қилишга овоз берди, Хитой бетараф қолди, Россия эса вето ҳуқуқидан фойдаланди.

Резолюция лойиҳасида «бизнинг умумий мақсадимиз - коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олиш» ва шунингдек, Космос шартномаси бўйича мажбуриятларга риоя қилиш, хусусан, «Коинот атрофидаги орбитага ҳеч қандай ядро қуроли ёки оммавий қирғин қуролларини жойлаштирмаслик» экани таъкидланган. Шунингдек, унда БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари «Ер атрофидаги орбитага жойлаштириш учун ҳеч қандай ядро қуролини ишлаб чиқмасликка» чақирилади. 

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ҳужжатни қўллаб-қувватлашдан бош тортишини, ўз сўзларига кўра, тақиқ нафақат ядро қуролига, балки оддий қуролларга ҳам тегишли бўлиши кераклиги билан изоҳлади. 

Мавзуга оид