Мулоқот давомида Ўзбекистон – Россия стратегик шериклигининг кенг кўламли кун тартиби муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин билан учрашди.
"Бугун ТИВда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин жаноблари билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Мулоқот давомида мамлакатлар раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон – Россия стратегик шериклигининг кенг кўламли кун тартиби муҳокама қилинди.