Спорт | 22:47 / 30.04.2024
8097
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёш хоккейчилари Осиё ва Океания чемпиони бўлди

Тошкент ва Самарқандда ўтказилган мусобақа спортчиларимиз ғалабаси билан тугади.

Фото: Ўзбекистон хоккей федерацияси

Ўзбекистон терма жамоаси 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасида ўтказилган Осиё ва Океания чемпионатида ғалаба қозонди. 

Тошкентдаги «Ҳумо» ва Самарқанд муз саройлари мезбонлик қилган турнир финалида ёш хоккейчилар Таиланд устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди. 

Бош мураббий Абдумажид Носиров шогирдлари мусобақанинг барча ўйинида ғалаба қозонди. Жумладан, гуруҳ босқичида Эрон 19:0, Малайзия 29:0, Кувайт 17:0, Таиланд 7:5 ҳисобида доғда қолдирилди. Яримфиналда БАА 12:0 ҳисобида мағлуб этилди. 

Учинчи ўрин учун баҳсда Мўғулистон хоккейчилари БАА устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бу ўзбекистонлик хоккейчиларнинг иккинчи шундай ютуғидир. 2023 йилда Мўғулистонда ўтказилган Осиё ва Океания (U18) чемпионатида ҳам Ўзбекистон ғалаба қозонган эди.

Мавзуга оид