17:00 / 01.05.2024
6065

ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришди

ANORBANK Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Ислом тараққиёти банкининг йиллик анжуман йиғилиши ҳамда банк фаолиятининг 50 йиллигига бағишланган олтин юбилейида иштирок этди. Тадбирлар доирасида ANORBANK ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.

27-30 апрел кунлари Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд ҳомийлигида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) йиллик анжуман йиғилиши ва олтин юбилейи бўлиб ўтди. Тадбирларда халқаро ва минтақавий молия институтлари, Ислом банклари, хусусий сектор компаниялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Савдо-саноат палаталари ҳамда ишбилармонлар кенгашлари делегатлари қаторида ANORBANK вакиллари ҳам иштирок этишди.

Уч кун давомида делегатлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини ўрганишди. ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан ўзаро англашув меморандумини имзолади, унга кўра банк ва ХСРИК инвестиция имкониятлари ва молиялаштиришни ўрганиш ва аниқлашда яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Хусусан, ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар. ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритиши кутилаётган янги банк Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилади ва мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Маълумот учун: Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) кўп томонлама ривожланиш молия институти бўлиб, у ўзига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Жидда шаҳрида жойлашган ушбу корпорация Ислом тараққиёти банки (ИДБ) гуруҳининг бир қисми саналади. 

Ўз навбатида, ANORBANK биринчи маҳаллий рақамли тижорат банки ҳамда Ўзбекистоннинг энг қиммат брендларидан бири бўлиб, у мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда янги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Унинг вазифаси вақтни тежайдиган ва мижозлар истакларини ўзида мужассам қилган ишончли маҳсулотларни яратишдир.

ANORBANK’нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган:

Сайт: Anorbank.uz

Telegram: Anorbank

Instagram: Anorbank

Facebook: Anorbank  

Алоқа маркази: 1290

Реклама ҳуқуқи асосида

Top