09:37 / 01.05.2024
2428

Ўзбекистон Бибихоним масжиди реконструкцияси бўйича лойиҳани амалга ошираётган Қатарга миннатдорлик билдирди

Қатар тараққиёт жамғармаси билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилади.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар тараққиёт жамғармаси (QFFD) бош директори ўринбосари Султон Ал-Асийрий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Элчи QFFD билан ҳамкорликда Самарқанддаги Бибихоним масжидини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилаётгани учун Қатар томонига миннатдорлик билдирди.

Учрашув давомида таълим, соғлиқни сақлаш, ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш йўналишларида қўшма лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда хорижий ҳамкор сифатида Қатар тараққиёт жамғармасини жалб қилишга келишилди.

Top