08:53 / 01.05.2024
2132

Тошкентда салкам 17 минг долларлик дориларнинг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди 

Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаролар Н.Р. ва Д.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида фуқаро А.С.га 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини 16 750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top