13:00 / 02.05.2024
6555

«Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини кафолатлайди» – Президент

Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, давлат бозор муносабатларини ривожлантиришни, инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришни, ҳалол рақобат учун янада кенг шарт-шароитлар яратишни, хусусий мулк дахлсизлиги ва суд тизимининг мустақиллиги таъминланишини ўз зиммасига олмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкентда учинчи халқаро инвестиция форуми бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев ялпи сессияда нутқ сўзлади.

“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, - деди президент Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, давлат бозор муносабатларини ривожлантиришни, инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришни, ҳалол рақобат учун янада кенг шарт-шароитлар яратишни, хусусий мулк дахлсизлиги ва суд тизимининг мустақиллиги таъминланишини ўз зиммасига олмоқда.

Бу тамойиллар ўтган йили умумхалқ референдумида қабул қилинган янги Конституциямизда қатъий муҳрлаб қўйилди.

Top