08:37 / 02.05.2024
8546

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди. 

Фото: Яшнобод туман ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Яшнобод туманида оқова сув тизимини яхшилаш борасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Шу сабабли, 30 апрел санасидан тахминан бир ой муддатга Катта Олмос кўчасидан Илғор шоҳкўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилган.

Транспорт воситалари ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади.

Top