08:07 / 03.05.2024
1419

Бир ойда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 600 та иш расмийлаштирилди

Ўзбекистонда бир ойда энергия ресурсларидан фойдаланишда қоидаларини бузиш билан боғлиқ 600 та маъмурий иш расмийлаштирилди. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда қонун-қоидаларга риоя этилиши юзасидан доимий назорат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. 

Жорий йилнинг апрел ойида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 600 та маъмурий иш расмийлаштирилди. 

Хусусан, ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган ҳолатларнинг 354 таси электр энергияси, 246 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилгани маълум бўлди.

Top