16:01 / 04.05.2024
18412

Лочиндан Қалқонгача: мудофаа технологияларига оид ноодатий фестивалидан фоторепортаж

Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи”да мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор ишлаб чиқарувчилар, ихтиролар ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Kun.uz мухбири фестивалда иштирок этиб, фоторепортаж тайёрлади.

Пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Унда қуролли кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда текстил соҳасида икки мақсадга мўлжалланган 20 га яқин ишлаб чиқарувчи йирик корхонал, 50 та ташкилот, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва ихтирочилар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Тақдимотда танлаб олинган энг яхши маҳсулот корхонаси келажакда Мудофаа саноати агентлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.

Фестивал доирасида робототехника, киберспорт, дронрейсинг, 3D моделлаштириш, дронларни лойиҳалаштириш ва дастурлаш йўналишлари бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди.

Top