08:35 / 04.05.2024
2289

Саудия Арабистони Андижон аэропортини реконструкция қилиш ва бошқаришга қизиқиш билдирмоқда

Саудиянинг Vision Invest компанияси Андижон халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилиш ва келгусида бошқаришга қизиқиш билдирди.

Фото: Транспорт вазирлиги

III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Vision Invest компанияси (Саудия Арабистони) раҳбари Омар ал-Мидани билан учрашув ўтказди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашувда транспорт инфратузилмаси лойиҳаларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш ва бу борадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Vision Invest компанияси Андижон халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва уни келажакда бошқариш истагини билдирди.

Музокаралар натижасида инвестор олти ойгача муддатда ўрганишлар олиб бориши ва лойиҳа таклифларини тайёрлаши бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Top