17:00 / 05.05.2024
3552
Реклама

“Parkent Gardens” – янги ҳаёт сифатини белгилайдиган турар жой мажмуаси

Фото: Parkent Gardens

"Parkent Gardens" турар жой мажмуаси Тошкентнинг энг кўзга кўринган лойиҳаларидан бири сифатида диққат марказида. Ушбу ноёб мажмуа, замонавий дизайни ва кўплаб қулайликлари билан, шаҳар ҳаётининг янги стандартларини белгилайди. Лойиҳа директори Сардор Ниёзов бу қулайликлар ва стундартлар ҳақида гапириб берди.

“Parkent Gardens” лойиҳасини яратишда нималарга асосий эътибор қаратилди? Комплексни бошқа турар жой мажмуаларидан ажратиб турадиган ноёб хусусиятлари нималарда? Унга қандай жозибадор жиҳатлар қўшилган?

“Parkent Gardens” лойиҳаси ушбу турар жой мажмуасида яшайдиган инсоннинг турмуш тарзига асосланган. Ушбу лойиҳани яратиш жараёнида биз аҳолининг хоҳиш-истакларини, бу ерда истиқомат қилувчилар бўш вақтини қандай ўтказишни хоҳлашлари ва қандай ҳаётий шароитларни афзал кўришларини ўргандик. Мажмуада ёш болали оилалар учун ҳам, кексалар учун ҳам қулай турар жой мажмуасини қуришимиз керак эди, шунинг учун лойиҳага киноклуб, машғулот зонаси, болалар вақтини ўтказадиган юқори сифатли болалар майдончаси каби хусусиятларни қўшдик. Бундан ташқари, бизда ерости автомобил тураргоҳи ва ушбу тураргоҳ ичида автомобил ювиш жойи мавжуд. Яъни одамлар ўз машиналарини ювиш учун бошқа жойларга бориш учун вақтларини беҳуда сарфлашлари шарт эмас. Ушбу хизмат том маънода уларнинг уйида бўлади, яъни улар дам олиш ва ўз ишлари билан шуғулланиш учун кўпроқ вақтга эга бўлишади.

Биз ушбу турмуш тарзи концепциясини аввалги лойиҳамиз “Tiara Residence”дан олдик. Лойиҳалар даражасида фарқ бўлса-да, биз одамларга бу жой учун тўланиши мумкин бўлган пулга нисбатан кўпроқ қиймат беришни хоҳладик.

Қурилиш сифати ва ҳаётга бўлган қарашларимиз сифатини текширмоқчи бўлганлар бизнинг биринчи лойиҳамиз “Tiara Residence”га келишлари мумкин, у ерда спорт зали, ўйин майдончалари, машғулотлар майдони, коворкинг майдони ва банкет зали мавжуд. Биз ўша концепцияни у ердан олиб, “Parkent Gardens” га олиб келдик.

 Лойиҳага атроф-муҳитни асраш масаласига қандай ечим берилган ва қандай экологик барқарорлик тамойилларини ўз ичига олган?

“Parkent Gardens”нинг “Garden” сўзи "боғ" деб таржима қилинади ва шунинг учун у ерда ноёб ландшафт дизайни яратиш учун жуда кўп сонли турли хил дарахтлар экилади. Масалан, лаванда, розмарин, шалфей, кул дарахти, акация, павловния ва бошқа ўсимликлар экилади.

Аҳолининг яшаш шароитини яратишда қулайлик ва шинамлик доим устун туради. Сизнинг мажмуангизда буни нималарда кўриш мумкин?

Ушбу мажмуанинг қулайликлари орасида биринчиси унинг жойлашувидир. Яқин атрофда "Корзинка" супермаркети, "Safia" қандолатчилик уйи, ва бир қатор ресторан ва кафелар жойлашган. Ашхобод боғи ҳам яқин, у ерга бориб, фарзандларингиз билан вақт ўтказишингиз мумкин. Бундан ташқари, яқин атрофда кўплаб хусусий болалар боғчалари ва мактаблар мавжуд бўлиб, бу мажмуа аҳолисига саёҳат вақтини тежаш имконини беради.

Хавфсизлик чоралари ва зилзилабардошлик, лифтлар муаммосига ечимлар ҳақида гапириб бера оласизми? Қурилиш сифати назорати қандай олиб борилди?

“Parkent Gardens” бутунлай ёпиқ ҳовлига эга бўлиб, у 24/7 қўриқланади. Лифтлар хорижда ишлаб чиқарилган, хавфсизлиги тўлиқ синовдан ўтган, барча хавфсизлик функциялари ва тиқилиб қолганда тез ёрдам чақириш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, биз ҳар сафар бетоннинг лаборатория синовларини ўтказамиз. Қурилиш майдончасининг ҳар куни тўлиқ техник назорати мутахассислар томонидан амалга оширилади.

 

Директор Сардор Ниёзовнинг айтишича, мажмуа яқинда тараққиёт ва бизнес марказига айланадиган “Янги Ўзбекистон” боғи яқинида жойлашган. Нарх сиёсати бўйича эса лойиҳа доирасида мавжуд имкониятлар турли хил тўлов шартлари ва чегирмалар билан тақдим этилади.

“Parkent Gardens” ТЖМдан хонадонлар хариди учун ҳозирда 30% бошланғич тўлов ва 30 ойгача бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Бир вақтнинг ўзида тўлиқ нархда сотиб олмоқчи бўлганлар учун эса 18% чегирма тақдим этилади.

Бундан ташқари, “Parkent Gardens” лойиҳаси, кўчмас мулк бозорида катта даромад келтириши кутилмоқда, чунки сотиб олинган квартиралар нархи аллақачон 30-40% га ошган ва лойиҳа инвесторлари уларнинг улушларини 15%га кўпайтиришган.

Ушбу лойиҳа ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун “Parkent Gardens” расмий сайтига ташриф буюришингиз мумкин.

Телефон: +998 78 113 63 33

Сайт: https://parkentgardens.uz
Телеграм: https://t.me/parkentgardens

Реклама

Top