11:30 / 05.05.2024
3291

Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 64,7 фоизга ошгани айтилмоқда.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 63,8 млн нафар йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,1 млн нафарга кўп.

2024 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 700,8 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 64,7 фоизга ошган.

Аввалроқ, апрел ойи бошларида Тошкент метроси учун тўрт вагонли иккита поезд олиб келинганди.

Top