08:47 / 06.05.2024
3001

Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

2024 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 226 тани ташкил этган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан, 4 576 таси қўшма корхоналар ва 9 650 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

— Россия – 3 019 та;
— Хитой – 2 501 та;
— Туркия – 1 886 та;
— Қозоғистон – 1 102 та;
— Жанубий Корея – 727 та;
— АҚШ – 311 та;
— Тожикистон – 307 та;
— Қирғизистон – 280 та;
— Озарбойжон – 236 та;
— Германия – 220 та;
— Туркманистон – 187 та.

Top