14:31 / 08.05.2024
2775

Кувайт Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон элчиси Аюб Юнусов Кувайтнинг Suma Fruits International компаниясига ташриф буюриб, менежерлар Муҳаммад Ҳусайн ва Сулаймон ал-Ҳамад билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, суҳбат аввалида Кувайт вакиллари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар билан таништирилди.

Кувайт томони Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларини сотиб олиш учун ўзбек компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистондан мева-сабзавотларни Кувайтга олиб келиш бўйича энг арзон ва қулай транспорт-логистика йўллари хусусида ҳам фикр алмашди.

Учрашув якунида Suma Fruits International компанияси ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Top