11:27 / 13.05.2024
30803

Оролбўйи табиат боғидаги фотоқопқонга чиябўрининг балиқ овлаш жараёни муҳрланди

Оролбўйи миллий табиат боғида жами 91 турдаги умуртқали ҳайвонлар бор.

Фото: Видеодан кадр

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти тасарруфидаги Оролбўйи миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга чиябўрининг балиқ овлаш жараёни муҳрланди.

Маълумот учун, Оролбўйи миллий табиат боғида жами 91 турдаги умуртқали ҳайвонлар бор. 

Қайд этилишича, булардан 16 тури сут эмизувчилар, 8 тури судралиб юрувчилар ва 67 тури қушлар ҳисобланади. 

Шундан 13 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Top