20:26 / 21.05.2024
8732

Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига расмий шахслар ҳамдардлик билдиргани келмоқда

21 май куни Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонасида ислом республикаси президентининг авиаҳалокатдаги вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирувчилар учун ташкил этилган таъзия китоби очилди.

Шу куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, қатор расмийлар, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари элчихонага келиб, Эрон президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокатда қурбон бўлгани муносабати билан таъзия билдирди.

Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарий ҳамдардлик билдирган Ўзбекистон раҳбарияти, ҳукумати ва халқига ўз давлати номидан миннатдорлик билдирди. У президент Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён авиаҳалокат оқибатида шаҳид бўлганини таъкидлаб, фожиа сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилгани, ўрганиш хулосалари тез орада эълон қилинишини биодирди.

Элчихона таъзия билдирувчилар учун уч кун давомида очиқ бўлади.

Top