Россия компанияси Навоийда калий нитрат ва калий сулфат ишлаб чиқариши мумкин
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Россияда бўлиб, қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар олиб борди. Учрашувларда бир нечта инвестиция келишувларига эришилган.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Россияда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, делегация Россиянинг “1520”, “Профайн”, “Русский Лён” ҳамда “Природный камен” компаниялари таъсисчи ва директорлари билан учрашувлар ташкил этган. Учрашувлар давомида вилоятда темирйўл учун зарур бўладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Навоий” ЭИЗ ҳудудида қиймати 5 млн долларлик эшик ва деразалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, зиғир пояси ва пахта толалари аралашмаларидан ип калавадан бошлаб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилган. Шунингдек, Навоий вилоятидан Россияга табиий пардозбоп тошларни экспорт қилиш муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, Нормат Турсунов “Уралхим” компанияси директори ўринбосари Андрей Гуторов билан учрашган. Унда мазкур компания билан Навоий вилоятида калий нитрат ва калий сулфат ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилган.
Қайд этилишича, ташрифнинг илк кунида 40 млн АҚШ долларилик инвестиция келишувларига эришилган.
Мавзуга оид
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:26 / 07.12.2024