Ўзбекистон | 09:00 / 05.06.2024
2858
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда интернет-рекламани ривожланиш вектори: брендлар мақсадли аудиторияси ҳақида нималарни билишлари керак

Тошкентда жорий йилнинг май ойида "Бизнес учун Yandex Реклама: Ўзбекистон" конференцияси бўлиб ўтди, унда мутахассислар интернет фойдаланувчиларининг одатлари ва эҳтиёжларидаги ўзгаришларни муҳокама қилдилар, шунингдек, дижитал-рекламанинг энг долзарб ва самарали усулларини кўриб чиқишди.

Фото: Yandex

Ўзбекистонда интернет-реклама бозори мамлакатда интернетдан фаол фойдаланиш туфайли юқорига кўтариловчи ривожланиш векторини намойиш этмоқда. Ҳозирги вақтда фуқароларнинг 83 фоизи тармоқ фойдаланувчиларидир. Иштирокчилар сонининг кўпайиши мобил интернетда ҳам кузатилмоқда: маълумот олишнинг ушбу усулидан фойдаланувчи ўзбекистонликларнинг улуши ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ошди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг тўртдан бир қисми ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётгани қайд этилди.

 Рақамли технологияларга бўлган қизиқишнинг ортиши бизнесни маркетинг ва сотиш учун дигитал-каналларга мурожаат қилишга ундайди. 2023 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 77 фоизи интернет орқали харид қилган ва бир йил ичида бу кўрсаткич 22 фоизга ошган. Ушбу сезиларли ўсишга реклама берувчилар онлайнга бўлган инвестицияларни кўпайтириш билан жавоб беришди.

Хусусан, рекламанинг медиа форматларига инвестициялар кўпаймоқда. Масалан, 2024 йилнинг биринчи чорагида “Yandex Поиск” ва “Yandex Реклама тармоғининг” кунлик фойдаланувчилари сони ўтган йилга нисбатан 74 фоизга ошди. 

Мижозга яқинроқ бўлиш

Ҳозирги муҳитда фақатгина медиа каналларидан фойдаланиш етарли эмас. Мақсадли аудитория билан самарали мулоқот қилиш учун интернетдаги хатти-ҳаракатлар, география, қидирув тили, қурилмалар ва ташриф буюриладиган веб-сайтлар каби кўплаб омилларни ҳисобга олиш керак. Бизнесга маълум бир бозорда тенденцияларни аниқлашга ёрдам берадиган воситалардан фойдаланиш муҳимдир. Масалан, Ўзбекистонда маҳаллий тилнинг машҳурлиги ошиб бормоқда: ҳозирда фойдаланувчиларнинг 43 фоизи ўзбек тилида маълумот қидирмоқда.

 "Ўзбекистонда маданий ва тил хилма-хиллиги мақсадли аудиторияларнинг дидини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Турли этник ва минтақавий гуруҳлар маданий қадриятлари, тил танлови билан фарқ қилиши мумкин. Брендлар учун интернет-рекламани режалаштиришда ушбу хусусиятларни ҳисобга олиш муҳимдир – реклама хабарларида ўзбек ва рус тилларидан фойдаланиш аҳолининг катта қисмини қамраб олишга ёрдам беради. Бунинг учун бизда "Тилларни билиш" таргетинг сегменти мавжуд, ўзбек тилида эълон яратиш имконияти бор, шунда модерация ва қўллаб-қувватлаш ҳам ўзбек тилида амалга оширилади. Томошабинлар билан ишончли муносабатларни ўрнатиш учун контентни маҳаллий маданий хусусиятлар ва диний меъёрларга мослаштириш ҳам муҳим", – дейди Ўзбекистондаги “Yandex Реклама” раҳбари Илҳом Собиров.

Рақамли муҳит

Онлайн маконда катта рақобат шароитида брендлар ҳар бир фойдаланувчининг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олишлари керак. Реклама Ўзбекистон аҳолисининг қизиқишлари ва сўровлари асосида аниқ йўналтирилган бўлиши керак. Бундан ташқари, компаниялар чегирмалар, акциялар таклиф қилиш ёки ижобий шарҳларни трансляция қилиш орқали ўз маҳсулотлари ва хизматларининг жозибадорлигини ошириши мумкин. “Yandex Взгляд” маълумотларига кўра, фойдаланувчиларнинг 32 фоизи янги маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларга, 29 фоизи эса маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича маслаҳатларга қизиқишади.

 Интернет фойдаланувчилари билан реклама алоқаларининг самарадорлиги фойдаланиладиган сервисларни танлашга боғлиқ. Рақамли ландшафтда замонавий инсон учун муҳим бўлган учта асосий йўналиш мавжуд: кундалик вазифалар, қулайлик ва ўйин-кулги. Масалан, сўнгги олти ой ичида ўзбекистонликларнинг 56 фоизи энг кўп об-ҳаво прогнози иловаларидан фойдаланган, ярмидан кўпи таксига буюртма берган, 26 фоизи эса стриминг сервисларида фильм ва сериалларни томоша қилган. Бизнес мақсадли аудиториянинг дидига эътибор қаратиб, улар билан барча уриниш нуқталарини топишлари ва улардан фойдаланишлари керак деб хулоса қилса бўлади.

 "Ҳар қандай бизнес учун реклама инвестицияларининг самарадорлиги муҳимдир. Инвестициялар сезиларли фойда келтириши учун бугунги кунда замонавий интернет фойдаланувчиси билан ўзаро муносабатларнинг бир нечта оддий қоидаларига риоя қилиш керак. Биринчидан, потенциал мижозга яқинлашиш, яъни улар билан бир тилда гаплашиш ва уларни қизиқтирадиган нарсаларни таклиф қилиш. Иккинчидан, инсоннинг рақамли муҳитини ҳар томонлама қамраб олишга урғу беришлари керак", – дея тавсия қилади Илҳом Собиров.

Реклама

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди