Ўзбекистон | 16:50 / 24.06.2024
3604
1 дақиқада ўқилади

Сенат раиси “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари билан учрашди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви Академияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Раҳбар аёллар мактаби” махсус ўқув-курслари доирасида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Жорий йилги мавсумда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан, шунингдек, вазирлик ва идораларда фаол 45 нафар хотин-қизлар саралаб олинди ва 1 апрелдан бошлаб икки ойдан кўпроқ вақт давомида ўқув режа асосида касбий ва малакавий билимларини оширди.

22 июн куни Сенат раиси Танзила Норбаева ушбу курс тингловчилари билан учрашув ўтказди. Учрашувда ёш раҳбар аёллар учун муваффақиятга эришиш йўллари, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ҳамда жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Танзила Норбаева раҳбар аёллар мактаби аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлашда ва уларнинг имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Учрашув давомида давлат бошқарувидаги раҳбар аёллар ҳаётидаги бурилишлар, тажрибалари, турли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қилиш маҳорати ҳақидаги ҳаётий мисоллар келтирилди. Тингловчилар турли соҳаларни ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларини илгари сурди. 

Мавзуга оид