Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
У 3 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида чет тиллари бўйича таҳсил олгани тўғрисида сертификат олиб бериб, Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024