Тошкентдаги серқатнов кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати 10 августгача чекланади
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли чорраҳасидан, Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган оралиқ масофадаги автомобиль йўлида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Шу сабабли 30 июль куни соат 23:00 дан қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Қурилиш ишлари 10 август кунида якунланиши режалаштирилган. Шу боис ушбу автомобиль йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Аввалроқ Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Шу сабабдан 20 июндан 1 август кунига қадар Темур Малик кўчасининг Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги «Буюк Турон» кўприги автомобиллар ҳаракати учун ёпилган.
Ҳозирда Мирзо Улуғбек туманининг Темур Малик кўчаси, аниқроғи М39б Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг 34-36 км қисми реконструкция қилинмоқда. Автомобил йўллари қўмитасининг Kun.uz’га маълум қилишича, объектни 2025 йилнинг 1-чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан икки босқичда амалга оширилади.
Мавзуга оид
07:50
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
08:03 / 01.02.2025
Тошкентдаги цехда 1,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
20:53 / 31.01.2025
Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи ошди
22:35 / 30.01.2025