Бу йил мандат қандай шакллантирилади? – масъуллар тушунтириш берди
Қайси ОТМга қанча грант берилиши абитуриентлар танловидан кейин аниқ бўлади. “Маълум бир ОТМнинг бир йўналишига ажратилган умумий квотанинг кўпи билан неча фоизи грант бўлиши белгилаб берилди. Қайсидир ОТМда юқори балл олган абитуриентлар бўлмаса, у ерга битта ҳам грант берилмаслиги мумкин”, деб тушунтирди Билимларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Жамшидбек Одилов.

Фото: Kun.uz
Тест тугаб, абитуриентлар йўналиш ва ОТМ танлаши давом этяпти. Ота-оналар, абитуриент ва устозларда давлат гранти улуши қандай тақсимланиши борасида саволлар кўпайган. Билимларни баҳолаш агентлиги вакиллари саволларга абитуриентлар билан ўтказилган овозли чатда маълумот берди.
Янги тартибга кўра, бу йил грант квоталар ОТМлар кесимида эмас, йўналишлар кесимида тақсимланиши эълон қилинган эди. Агентлик вакили Жамшидбек Одиловнинг тушунтиришича, бу йил давлат махсус комиссияси томонидан ҳар битта ОТМга йўналишлари бўйича умумий ажратилган грант квотага нисбатан фоиз белгилаб берилди.
“Масалан, Бухоро давлат педагогика институтининг инглиз тили кундузги таълими учун квота чиққанда квоталар умумий сони бу тўлов контрактни ҳам, давлат грантини ҳам ўз ичига олди. ХДПИнинг хорижий тил ва адабиёти инглиз филологиясига 75та квота берилган. Шундан 55 таси ўзбек, 20 таси рус гуруҳларга. Энди шу умумий 75та квотанинг 30 фоизи грант бўлиши мумкин дегани. Улуш дегани шу. Агар ҳақиқатан абитуриентлар юқори балл тўпласа, 30 фоизгача грант квотани эгаллаши мумкин. Агар юқори баллар бу ерда кам бўлса ёки бўлмаса, бу фоизга етиб бормаслиги ҳам мумкин. Агар мана шу таълим йўналишини танлаган абитуриентлар Ўзбекистон Миллий университети, Жаҳон тиллари ёки Шарқшунослик университетига ҳам топширган бўлса ва у ердаги абитуриентлар БухПДИдан юқори балл олса, асосий грант квота ўша университетларнинг ўша йўналишига берилади. Бухоро давлат педагогика университетига 1та ҳам грант етиб бормаслиги мумкин ёки энг максимум 30 фоизини ҳам олиши мумкин. Бу абитуриентлар танлови ва натижасига боғлиқ. Бу улуш мана шу квотанинг энг максимум қанча қисми грант бўла олиши мумкинлигини англатади”, – деб тушунтирди Одилов.
Шунингдек, унинг сўзларига бошқарма бошлиғи Ҳабибулла Нуралиев ҳам қўшимча қилди. Унга кўра, абитуриентларнинг топширган сонидан келиб чиқиб, юқори балл олганларга кўпроқ грант берилади.
“Ҳозир аниқ биттасида 10-30 деб айта олмаймиз. Бу абитуриентларнинг танловидан кейин аниқ бўлади”, – деди Нуралиев.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, йўналиш ва ОТМлар танлаб бўлингандан кейин қайси ОТМга нечта грант ажратилишини давлат махсус комиссияси амалга оширади.
Шуни қўшимча қилиш керакки, битта олийгоҳнинг маълум йўналиши гранти учун максимал квота белгилаб берилган бўлса, олийгоҳ йўналишида юқори балл тўплаган абитуриентлар жуда кўпайиб кетган тақдирда ҳам махсус комиссия белгилаб берган грант улушидан кўпини қабул қила олмайди. Умуман олганда, жуда юқори балл олган айрим абитуриентлар контракт бўлиб қолиши ёки умуман киролмаслик эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу тўлиқ мандат чиққанидан кейин аниқ бўлади.
Тавсия этамиз
Трамп билан урушиб қолган Маск янги партия тузмоқда
Жаҳон | 15:19 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10 / 06.07.2025
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани рад этилди
Жамият | 20:44
-
Туркиялик 12 аскар Ироқдаги ғорда метандан заҳарланиб ҳалок бўлди
Жаҳон | 20:38
-
Саида Мирзиёева Зойид номидаги халқаро мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига киритилди
Ўзбекистон | 20:03
-
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди
Ўзбекистон | 19:58
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

09:04 / 10.02.2025