Қашқадарёда йўқолиб қолган аёлнинг жасади шифохонадаги лифт шахтасидан топилди
36 ёшли аёл шифохонада орастабон бўлиб ишлаган. У лифт носозлиги сабабли шахтага тушиб кетгани тахмин қилинмоқда.

Фото: MY5
3 август куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига қарашли эски темирйўл шифохонасидаги лифт шахтасидан аёл жасади топилган. Бу ҳақда «Марказий студия» кўрсатувида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Қарши туманининг Қоратепа маҳалласида яшовчи аёл 3 август куни ишга борган ва одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирган. Тушга яқин бинодаги лифтдан фойдаланиш мақсадида унинг эшигини очган. Тахминларга кўра, аёл шу пайтда лифт носозлиги сабабли шахтага тушиб кетган.
Орадан бир неча соат вақт ўтгач, шифокорлар орастабоннинг кўринмай қолганини сезиб, унинг шу шифохонада ишлайдиган синглисига айтган. Излаш ишларидан натижа бўлмагач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган.
Орадан деярли 20 соат вақт ўтиб, 4 август куни аёл жонсиз ҳолда лифт шахтасидан топилган. Ҳозирда лифтдан фойдаланиш чеклаб қўйилган.
«Қачонки оғир беморларга ёки оғир бирор нарсани олиб чиқишга муҳтожлик бўлганида доимий равишда лифтёрнинг ўзи ишлатиб ёрдам қилиб келган. Унинг ишлаши лифтёрнинг назоратида бўлган», — дея таъкидлаган шифокорлардан бири.
Қўшниларининг сўзларига кўра, марҳуманинг 3 нафар фарзанди бўлган, турмуш ўртоғи ишлаш учун Россияга кетган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида бир қатор ташаббусларни илгари сурди
Ўзбекистон | 16:40
-
Тахтақорача довонида ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 16:16
-
Москвада геолокацияси ўчирилган мигрантлар рўйхатдан чиқарилади
Жаҳон | 16:13
-
Ғарбий Қозоғистонда сайғоқларни овлаш бошланди
Жаҳон | 16:00
Мавзуга оид

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

23:00 / 30.06.2025
Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди

12:58 / 28.06.2025
Малайзия Қашқадарёда кичик гидроэлектр станцияларини қуради

19:16 / 20.06.2025