Спорт | 18:41 / 16.08.2024
3149
1 дақиқада ўқилади

Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди

У 2019 йилдан буён Бош прокуратура ва Кураш федерациясига раҳбарлик қилмоқда.

Фото: Бош прокуратура

Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Спорт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев янги беш йиллик муддатга Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди.

Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил октябр ойидан буён ушбу лавозимни эгаллаб келмоқда. Шунингдек, шу йилнинг июн ойидан бери Ўзбекистон бош прокурори ҳисобланади. 2024 йил июнида у иккинчи муддатга бош прокурор лавозимига тасдиқланган.

Мавзуга оид