ЕИ суриялик қочқинлар мажбуран ватанига қайтариб юборилишини молиялаштирмоқда — HRW
Кипр соҳил қўриқлаш хизмати қочқинларни мажбуран Ливанга қайтариб юборишга ёрдам бермоқда, Европа Иттифоқи эса инсон ҳуқуқларини мунтазам бузган ҳолда Ливан қуролли кучларига молиявий кўмак кўрсатяпти.
Ливандан Кипрга ўтишга уринаётган суриялик қочқинлар Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида Ливан ҳукумати томонидан зўрлик билан ватанига қайтариб юборилмоқда. Бу ҳақда Human Rights Watch ҳисоботида сўз боради.
Ҳисоботда айтилишича, Кипр соҳил қўриқлаш хизмати қочқинларни мажбуран Ливанга қайтариб юборишга ёрдам бермоқда, Европа Иттифоқи эса инсон ҳуқуқларини мунтазам бузган ҳолда Ливан қуролли кучларига молиявий кўмак кўрсатяпти.
«Европалик донорлар инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятлари ҳақида бонг уриб, Ливан чегара хавфсизлик кучларини молиялашда давом этмоқда, айни шу кучлар суриялик қочқинларни ноҳақ равишда чиқариб юбормоқда», — дея таъкидланади ҳисоботда.
Нью-Йоркда жойлашган нодавлат ташкилоти томонидан чиқарилган хулосалар фото ва видеоматериалларга, самолёт ҳамда қайиқларни кузатиш асосидан олинган маълумотларга, шунингдек, Ливанни тарк этишга уринган 16 нафар суриялик қочқиннинг кўрсатмаларига асосланган.
Human Rights Watch ходими Надя Хардманнинг сўзларига кўра, Кипр ва Ливан ҳукуматларининг ҳаракатлари шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи муносабатга дуч келиши мумкин бўлган инсонни депортация қилишни тақиқловчи ҳуқуқий тамойилларнинг қўпол бузилиши ҳисобланади.
Аҳоли жон бошида энг кўп қочқинларни қабул қилаётган Ливанда 1,5 миллион суриялик қочқин бор бўлиб, охирги йилларда юзага келган душманлик кайфиятида уларнинг яшаш шароити сезиларли даражада ёмонлашди.
Апрел ойида минтақавий беқарорликнинг кучайиши фонида Европа Иттифоқи мамлакатлари, Кипр чегарасини ноқонуний кесиб ўтган суриялик қочқинлар сонининг кескин ўсиши қайд этилган — бу эса ўз навбатида Кипр ҳукуматининг бошпана бериш борасидаги аризаларни кўриб чиқишини тўхтатиб қўйган.
Бунга жавобан ЕИ май ойида Ливанга 2026 йилга қадар 1 миллиард евро молиявий пакет ажратган. Ушбу маблағлар Ливан қуролли кучларига чегарани яхшироқ назорат қилишлари учун ҳам йўналтирилади.
Мавзуга оид
23:08 / 17.12.2024
ЕИ Туркияда яшаётган суриялик қочқинларга ёрдам бериш учун яна 1 млрд евро ажратади
22:54 / 13.12.2024
Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўлайди
10:10 / 09.12.2024
Қозоғистон чегара пунктларида янги электрон навбат тизими жорий этилмоқда
17:52 / 04.12.2024