Қирғизистон филармонияси оркестри раҳбарига «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилди
Қирғизистон миллий филармонияси эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Нур Омурбаевга «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони, Қирғизистондаги эркин ижодкор, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбекка «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони берилди.
Ўзбекистон президенти “Қирғизистон Республикасининг маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар бериш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Мамлакатлар ўртасидаги азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ҳамда стратегик шериклик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, мусиқа ва қўшиқчилик йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида мулоқотни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси, қардош халқлар орасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги ибратли ишлари учун Қирғизистон маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар берилди.
Унга кўра:
Т.Сатилганов номидаги Қирғизистон миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Омурбаев Нур Санташевич «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан;
Қирғизистон Республикасидаги эркин ижодкор, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбек «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан тақдирланди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров эса «Қирғизистон фахрий унвонларини бериш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари девони ахборот сиёсати бўлими хабар берди.
Фармонга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун маданият вазири Озодбек Назарбековга «Қирғизистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.
Бундан ташқари, «Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти «Анъанавий мақом ижрочилиги» кафедраси катта ўқитувчиси Фарангиз Нуриддин қизи Маҳмудова тақдирланди.
Мавзуга оид
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024
Ўзбекистон элчиси президент Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширди
17:13 / 20.12.2024