Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
У Ўзбекистон Қозоғистон Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистонни бирлаштирувчи Марказий Осиё минтақасида Олимпизмни ривожлантиришга масъул бўлади.
Спорт функционери Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ню-Деҳли шаҳрида ООК Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда, унинг доирасида ташкилотнинг раҳбарлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди. ООК президенти лавозимига ташкилотга вақтинчалик раҳбарлик қилган Ража Рандҳир Сингх сайланди. Шунингдек, 5 та ҳудуд бўйича вице-президентлар ҳам сайланди.
«Таъкидлаш жоизки, Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистонни ўз ичига олган Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилотнинг вице-президенти этиб сайланди», дейилади қўмита хабарида.
Бунгача Умаров муддати қисқа бўлган давр - Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди. Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга ва энди у қитъадаги 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади.
Тадбирда Отабек Умаров сўзга чиқиб, қитъамиз спорти жаҳон миқёсида тобора эътироф этилаётгани, бунинг яққол исботи сифатида Париж–2024 ёзги Олимпиада ўйинларида Осиёнинг тўртта давлати кучли ўн бешликка кирганини таъкидлади.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024