Ўзбекистон | 13:46 / 10.09.2024
11496
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди

Ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси аниқлаштирилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирининг “Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси аниқлаштирилди. Булар ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги шахслар:

  • 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;
  • муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;
  • резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

Бунда, эркак жинсидаги номзод қуролли кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ёки ўтаётган), сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари “ҳарбий кафедраларида” ўқишни тугатган бўлиши керак.

Шунингдек, хизматга имтиёзли қабул қилишнинг айрим шартлари ўзгармоқда. Илгари республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари учун контракт бўйича ҳарбий хизматга чақиришнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд бўлган: спортчиларга фақат тиббий кўрикдан ўтиш етарли бўлган. Ушбу имтиёз ғолиб бўлган пайтдан эътиборан 5 йил давомида амал қилган. Ҳозир ушбу муддат 3 йилгача қисқартирилди.

Мавзуга оид