Жаҳон | 11:30 / 17.09.2024
2340
3 дақиқада ўқилади

Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади

АҚШ Мудофаа вазирлиги Нигердан АҚШ кучлари ва воситаларини босқичма-босқич олиб чиқишни якунлади.

Фото: AFP

АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Нигер Миллий мудофаа вазирлиги АҚШ кучлари ва воситаларини Нигердан олиб чиқиб кетиш жараёни тугаганини эълон қилди. Бу ҳақда 16 сентябр, душанба куни АҚШнинг Африкадаги қўмондонлиги (AFRICOM) маълумот берди.

Жараён шартлар бўйича ўзаро келишувга эришилгандан сўнг 19 майда бошланган ва 7 июлда Ниамейдаги 101-ҳаво базаси ва 5 августда Агадесдаги 201-ҳаво базасидан олиб чиқиш билан давом этган. Икки юлдузли генерал ва ходимлардан иборат AFRICOM мувофиқлаштириш элементи ҳам мамлакатдан олиб чиқиб кетилди. «АҚШ ва Нигер ҳарбийлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик ва алоқа қўшинларнинг хавфсиз, тартибли ва масъулиятли олиб чиқилишини таъминлади, бу ўзаро келишилган 15 сентябр санасига қадар якунланди», — деб хабар берди Пентагон.

Нигер қўшинларини ўқитиш

АҚШ кучлари узоқ вақтдан бери Нигер қўшинларини ўқитиб келган ва минтақада ИШИД ҳамда «Ал-Қоида»га қарши шериклар бошчилигидаги аксилтеррор миссияларини қўллаб-қувватлаган.

Америка ҳарбий контингентини олиб чиқиш бўйича келишувга апрел ойи охирида АҚШ давлат котиби ўринбосари Курт Кэмпбелл ва Нигер бош вазири Али Ламин Зейннинг Вашингтондаги учрашувида эришилган эди. Май ойи бошида россиялик ҳарбийлар Нигер пойтахти Ниамейдаги Америка ҳаво базасига киргани маълум бўлди. Бироқ, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг таъкидлашича, руслар ўша пайтда базада жойлашган АҚШ қўшинлари ва ҳарбий техникасидан фойдалана олмаган.

Нигердаги давлат тўнтаришидан кейин Вашингтон билан ҳарбий ҳамкорлик тўхтатилди

Нигер дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан биридир. 2023 йил июл ойида ҳарбий хунта мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олди. Март ойида исёнчилар Вашингтон билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини бузди. Москва алоқадорликда гумон қилинаётган давлат тўнтаришидан олдин Нигер АҚШ, Франция ва Германия каби Ғарб давлатларининг Ғарбий ва Марказий Африкада гуруҳларга қарши курашдаги асосий шерикларидан бири бўлган. 2023 йил октябр ойида Франция ўз қўшинларини Ғарбий Африка мамлакатидан олиб чиқиб кетишни бошлади, жараён декабргача якунланди. Бундесвер 2024 йил августида худди шундай қилди.

Reuters агентлигига кўра, Вашингтон Ғарбий Африкада «Б»режасини изламоқда, бироқ жараён суст ва экстремистик гуруҳлар фаоллиги тез ўсиб бораётгани ҳақида минтақадан хабарлар келяпти.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди