Жаҳон | 21:03 / 27.09.2024
6086
2 дақиқада ўқилади

Ботсвана очарчилик туфайли 20 минг филни ўлдирмоқчи

Фил гўшти муҳтожларни озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам бериши мумкинлиги таъкидланяпти.

Фото: Getty Images

Ботсвана 20 минг бош филни ўлдириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Мокгвитси Масиси баёнот берди.

Давлат раҳбари Ботсвана айни дамда сўнгги 50 йилдаги энг даҳшатли қурғоқчиликдан азият чекаётганини алоҳида таъкидлади. Одамлар оч қолмоқда ва фил гўшти муҳтожларни озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам бериши мумкин.

«Одамлар оч қолганда, биз уларни боқишимиз керак. Ва мен сизга айта оламан: улар филларни ейди. Шунинг учун, мен қўрқаманки, одамларни филларнинг бир қисми ёки барчаси билан боқишдан бошқа иложимиз йўқ», деди президент.

Илгари Мокгвитси Масиси Германияга 20 минг бош фил юборишни режалаштирган эди. Бунгача Европа давлати ов ўлжаларини олиб киришга чекловлар жорий этишга қарор қилган эди.

Ботсвана президентининг айтишича, унинг халқи камбағал ва овчиликдан олинадиган даромадга муҳтож. Европа Иттифоқидаги ов ўлжаларининг энг йирик импортчиларидан бири бўлган Германия томонидан киритилган чекловлар Ботсвана аҳолисини янада қашшоқлаштиради.

Ботсванада 130 мингга яқин фил яшайди - бу дунё филларининг учдан бир қисми. Улкан ҳайвонлар экинларни пайҳон қилиши ва ейиши орқали маҳаллий аҳолига муаммо туғдиради.

Мавзуга оид