Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
Судда бемор боланинг онаси ўғлининг дори-дармонлари учун пул тополмай турганини айтса-да, шифокор аввал пулни олиб келсанг, кейин ишни битириб бераман, деганини айтган.
Сирдарё вилоятидаги кўп тармоқли марказий поликлиника врачи ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олаётганда ушланган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, психионевролог шифокори Н. ўзи даволаётган ногирон боланинг соғлиғи бўйича тиббий хулосани Асаб ва руҳий касалликлар диспансери комиссиясидаги танишлари орқали тўғрилаб беришни айтиб, унинг онасидан бир млн сўм олаётганда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Дастлабки суриштирувда у бу қилмишини бемор боланинг онасига ёрдам сифатида қилганини айтган. Шифокорнинг бу қилмиши жиноят сифатида баҳоланиб, жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судида кўриб чиқилган.
Судда бемор боланинг онаси шифокор ўз ваколати дорисида доимий равишда унга ёрдам кўрсатганини, лекин бу сафар ундан пул сўраганини, ўғлининг дори-дармонлари учун пул тополмай турганини айтса-да, у аввал пулни олиб келсанг, кейин ишни битириб бераман, деганини айтган.
Шифокор бу иши жиноят эканини тушуниб, суд мажлисида қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Қайд этилишича, суд Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилган шифокорни соғлиқни сақлаш тизимида ҳамда мансабдор ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган.
Шунингдек, унга БҲМнинг 55 баробари (1 октябрдан 20 625 000 сўм бўлади) миқдорида жарима ҳамда 2 йил-у 6 ой 10 кун муддатига озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:07 / 30.11.2024
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
14:48 / 17.11.2024