Россияда ўтказилган МДҲ саммитида қатор ҳужжатлар имзоланди
Жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2025–2027 йилларга мўлжалланган дерадикализация соҳасида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

Фото: Ведомости
МДҲ саммити якунлари бўйича қатор ҳужжатлар тўплами, жумладан, МДҲ давлатлари раҳбарларининг II Жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаатномаси имзоланди.
МДҲ саммити иштирокчилари Лочин шаҳрини (Озарбойжон) 2025 йилда, Мегри шаҳрини (Арманистон) 2026 йилда ва Молодечно шаҳрини (Беларус) 2027 йилда маданий пойтахт деб эълон қилиш тўғрисида қарорни имзоладилар. Шунингдек, Делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция қабул қилинди ва 2010 йил 10 декабрдаги Шахсларни давлатлараро қидирувга бериш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритилди.
2025–2027 йилларга мўлжалланган дерадикализация соҳасида ҳамкорлик дастури қабул қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон томони – Терроризм ва экстремизмнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш муаммоларини ўрганиш бўйича базавий ташкилот ҳамда МДҲ аъзо давлатларининг Террорга қарши маркази томонидан ишлаб чиқилган. Дастур Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил декабр ойида эълон қилган ташаббусини амалга ошириш доирасида тайёрланди.
Дастур радикализмнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига ёрдам берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган. Унинг асосий вазифалари Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида ушбу йўналишдаги ҳамкорликнинг халқаро ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, ўзаро ҳамкорлик амалиётини ривожлантириш, давлатларнинг дерадикализация соҳасидаги фаолиятини ахборот-таҳлилий ва илмий-услубий таъминлашдан иборат.
МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан 2027 йил Ҳамдўстликда “Ҳуқуқий таълим йили” деб эълон қилинди. Бу аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, МДҲ мамлакатлари фуқароларига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга қаратилган қатор тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунни ҳурмат қилишга асосланган барқарор жамиятни шакллантиришга хизмат этиши кутилмоқда.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, фуқаролик мақсадларида сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Баёнотни қабул қилдилар.
Ҳужжатда жамият ва давлат ҳаётининг асосий жабҳаларига сунъий интеллект технологиялари тобора кириб бораётгани қайд этилиб, жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш устидан давлат назорати, рақамли технологияларни янада такомиллаштириш муҳимлиги таъкидланган.
Шу билан бирга, Ҳамдўстликда “1941-1945 йилларда Меҳнат шуҳрати шаҳри” фахрий унвони таъсис этилди. Бу унвон II Жаҳон урушидаги Ғалабага эришишга, шаҳарда жойлашган корхоналарда ҳарбий ва фуқаролик маҳсулотларини узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлашга катта ҳисса қўшган, шу билан бирга улкан меҳнат қаҳрамонлик ва фидойилик кўрсатган шаҳарга берилади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари

17:20 / 13.03.2025
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

16:25 / 13.03.2025
Зеленский оташкесимга рози, Путин-чи?

09:47 / 13.03.2025