Наманганда чиқинди ташиш корхонаси истеъмолчиларга асоссиз ҳақ ҳисоблагани аниқланди
Корхона 762 мингдан ортиқ истеъмолчига кўрсатилмаган хизмат учун 11 млрд сўм ҳақ ҳисоблангани таъкидланмоқда.
Рақобат қўмитасининг хабар беришича, Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи «Наманган Мусаффо Иқлим» МЧЖ аҳолидан чиқинди олиб чиқиш бўйича кўрсатилмаган хизматлар учун 11 млрд сўм ҳақ ҳисоблагани аниқланди.
Қайд қилинишича, Наманган вилоятнинг 6 та ҳудудида жойлашган 275 та маҳаллада 1,3 млн аҳоли истиқомат қилса-да, 50 фоиздан ортиқ аҳоли хизматлар билан қамраб олинмаган. Шунингдек, 762 мингдан ортиқ истеъмолчига кўрсатилмаган хизмат учун 11 млрд сўм ҳақ ҳисобланган.
Рақобат қўмитаси корхонага нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19- ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатиб, 11 млрд сўмни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича кўрсатма берган.
Мавзуга оид
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
12:58 / 19.12.2024
Ўзбекистон бўйлаб икки мингга яқин ноқонуний чиқиндихоналар аниқланди — «Ўзбеккосмос»
14:33 / 01.12.2024
Ҳиндистонлик рожа Rolls-Royce’дан чиқинди йиғувчи машина сифатида фойдаланганми?
19:05 / 26.11.2024