Саида Мирзиёева соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш лойиҳаси билан танишди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 17 октябр куни UZINFOCOM’да соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналига ёзиб қолдирди.
Қайд этилишича, ушбу тизим ишга тушиши натижасида тиббиёт муассасаларидаги барча асосий жараёнлар босқичма-босқич автоматлаштирилади, беморларнинг соғлиғи ҳақида турли манбалардан олинадиган маълумотларни ягона электрон тиббий картага бирлаштириш имконини берувчи дастурий ечимлар жорий этилади.
Шунингдек, иш ҳажмини оптималлаштириш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларининг барча бўғинларида фаолият самарадорлиги оширилади.
«Ишончим комилки, лойиҳа режадагидек амалга оширилса, барча: соҳа ходимлари учун ҳам, аҳоли учун ҳам манфаатли бўлади», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
20:49 / 19.12.2024
Саида Мирзиёева Президент администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди
19:14 / 12.12.2024
Саида Мирзиёева кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди
18:52 / 27.11.2024
Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади
11:38 / 20.11.2024