Жаҳон | 12:56 / 25.10.2024
4220
2 дақиқада ўқилади

Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди

Элчига «Берлин ташаббуси билан Шарқий Германиянинг Росток шаҳрида Германия ҳарбий-денгиз флоти базаси негизида НАТО денгиз қўмондонлигининг минтақавий штаби ташкил этилганлиги муносабати билан» кескин норозилик билдирилди, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Фото: AP

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Москвадаги элчиси Александр Ламбсдорфни чақиртирди, унга Шарқий Германиянинг Росток шаҳрида Берлин ташаббуси билан ГФР ҲДК штаби негизида НАТО денгиз қўмондонлигининг минтақавий штаби ташкил этилгани муносабати билан кескин норозилик билдирилди. Бу ҳақда 22 октябр куни Россия ТИВ  сайтида чоп этилган хабарда айтилади.

«Элчига Германия ҳукмрон доираларининг бу қадами Иккинчи жаҳон уруши натижаларини кескин қайта кўриб чиқиш ва мамлакатни ҳарбийлаштириш йўлининг давоми эканлиги айтилди. 1990 йил 12 сентябрдаги Германияга нисбатан якуний келишув тўғрисидаги шартнома («2+4 шартномаси»)нинг 5-моддаси 3-банди қоидалари қўпол равишда бузилган. Уларда собиқ ГДР ҳудудида хорижий қўшинларнинг жойлаштирилишига йўл қўймаслик мажбурияти бор эди», — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги Москва Берлиндан «зудлик билан ва кенг қамровли тушунтириш» талаб қилганини таъкидлади.

«Россия томони нафақат Европа пойтахтларидаги сиёсатчилар, балки уларнинг Вашингтондаги кураторлари ҳам Европа ва Германия учун СССРга кўр-кўрона нафрат билан йўғрилган Париж ва Лондоннинг учинчи рейх раҳбарияти ҳаракатларига жимгина розилиги қандай офат келтирганини унутиб, тарихий амнезияга чалинганини таъкидлади», дея қайд этди Ташқи ишлар вазирлиги.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди